Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Салкам 80 минг кишига 4 млн сўмгача ишсизлик нафақаси тўланмоқда

29.10.2026 20:50

18

Шунингдек, касб-ҳунар ўрганиб, кейин ишга жойлашишни мақсад қилган фуқаролар ҳам нафақа олиш ҳуқуқига эга. Уларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар қопланади ва стипендия ажратилади.

Ўзбекистонда қарийб 80 минг фуқаро ишсизлик нафақаси олмоқда. Уларнинг айримлари касб-ҳунарга ўқитилиб, ўқиш даврида стипендия билан ҳам таъминланмоқда. Бандлик вазирлиги нафақа тўлаш муддатини уч ойдан тўрт ойгача узайтиришни таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда Бандлик вазирлиги департаменти бошлиғи Собир Ҳайитмуродов 28 октябрь куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Вазирлик вакилига кўра, ишсизлик нафақасини олиш учун фуқаро охирги беш йил давомида камида бир йилу саккиз ой ижтимоий солиқ тўлаган бўлиши керак. Малакасига мос иш топилмаган тақдирда, у комиссия қарори билан ишсиз деб эътироф этилиб, унга нафақа тайинланиши мумкин.

Шунингдек, касб-ҳунар ўрганиб, кейин ишга жойлашишни мақсад қилган фуқаролар ҳам нафақа олиш ҳуқуқига эга. Уларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар қопланади ва стипендия ажратилади.

Амалдаги тартибга кўра, ишсизлик нафақасининг энг юқори миқдори ойига 4 млн 80 минг сўмни ташкил этади. Нафақа уч ойгача тўланиши мумкин.

«Ҳозир қонунчиликка ўзгартириш киритишни таклиф қиляпмиз. Бу орқали ишсизлик нафақаси тўлаш муддатини тўрт ойгача узайтириш таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси парламентдан ўтиб, тасдиқланса, қабул қилиниши мумкин», — деди Собир Ҳайитмуродов.

Аввалроқ, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 5,8 фоиздан 3,6 фоизгача пасайгани хабар қилинганди. Бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, шу даврда 824 минг фуқаро доимий ишга жойлаштирилган, қарийб 4,14 миллион кишининг даромадини оширишга кўмаклашилган. Шунингдек, 980 минг кишининг норасмий бандлиги расмийлаштирилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган