Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қуёшда узунлиги 500 минг километрга тенг улкан протуберанец кузатилди

30.10.2026 10:53

42

Қуёш протуберанци юлдуз атмосферасида магнит майдонлари таъсирида унинг юзаси узра муаллақ ҳолда сақланиб турадиган улкан плазма тўпламидир. У ташқи кўринишидан зич ва нисбатан совуқ ёй ёки булутни эслатади.

Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси Қуёшдан улкан плазма булути ажралиб чиққанини маълум қилди.

Қайд этилишича, бир вақтнинг ўзида бир нечта космик обсерватория томонидан узунлиги қарийб 500 минг километрга тенг улкан протуберанецнинг узилиб чиқиши кузатилган.

Мутахассислар баҳолашича, ушбу ҳодиса Ер сайёраси учун хавф туғдирмайди. Астрономларнинг тушунтиришича, плазма оқимининг ҳаракат йўналиши ён томонга қаратилгани сабабли Ернинг геомагнит майдонида жиддий ўзгаришлар кутилмаяпти. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу плазма оқими йўлидаги сайёралар орасида фақат Марс бўлиши мумкин.

Қуёш протуберанци юлдуз атмосферасида магнит майдонлари таъсирида унинг юзаси узра муаллақ ҳолда сақланиб турадиган улкан плазма тўпламидир. У ташқи кўринишидан зич ва нисбатан совуқ ёй ёки булутни эслатади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган