Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ҳиндистонда олти ёшли бола 2 долларлик лотерея билети орқали 52 минг долларлик автомобиль ютиб олди

31.10.2026 19:22

18

NDTV телеканали хабар беришича, Меданш Райкварнинг бувиси бир йил аввал набираси номига лотерея билети сотиб олган. Ғолиблик айнан шу билетга насиб этган.

Ҳиндистоннинг Мадҳя-Прадеш штатидаги Бурҳонпур шаҳрида олти ёшли бола 200 рупий (2,1 доллар)лик лотерея билети орқали қиймати 52,5 минг доллар бўлган Toyota Fortuner автомобилини ютиб олди.

NDTV телеканали хабар беришича, Меданш Райкварнинг бувиси бир йил аввал набираси номига лотерея билети сотиб олган. Ғолиблик айнан шу билетга насиб этган.

Оиланинг моддий аҳволи яхши бўлмаган. Боланинг ота-онаси ўзларига автомобиль сотиб олишни орзу қилиб, бунинг учун икки йилдан бери пул жамғариб келган.

Боланинг автомобиль ютиб олгани шаҳар аҳолиси учун ҳам катта воқеага айланган. Ғолибни табриклаш учун шаҳарда оркестр, қўшиқ ва рақслар ҳамроҳлигида байрам сайли ташкил этилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган