Конго Демократик Республикасида Эбола вируси тарқалиши оқибатида лаборатория тасдиқлаган ўлим ҳолатлари сони 5 мингдан ошди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидаги Жамоат саломатлиги миллий институти маълум қилди.
Қайд этилишича, вирус юқтирганлар сони 10 351 нафарга етган. Касалликдан ўлим кўрсаткичи 48,6 фоизни ташкил этмоқда.
Эбола эпидемияси май ойи ўрталарида Конго Демократик Республикаси ва Угандада бир вақтнинг ўзида бошланган. Ўлимлар сони бўйича мазкур эпидемия Африкада қайд этилган тарихдаги иккинчи йирик эпидемия бўлди. Инфекция ва ундан ўлим ҳолатлари Конгонинг саккизта провинциясида кузатилган.
Уганда ҳукумати 28 июль куни мамлакатда эпидемия якунланганини эълон қилган. 25 август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бу маълумотни расман тасдиқлаган.
Бироқ вирус бошқа мамлакатларда ҳам тарқалишда давом этган. 6 октябрь куни Кенияда, 20 октябрь куни эса Нигерияда Эбола вирусини юқтиришнинг илк ҳолатлари аниқланган.

