Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Туркияда 15 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди

02.11.2026 08:12

36

Аввалдан очилган аккаунтларнинг эгалари ёшини текшириш жараёни эса 2027 йилнинг 31 мартга қадар давом этади. Ўтиш даврида ижтимоий тармоқлар маъмурияти болаларга тегишли мавжуд аккаунтларни босқичма-босқич ёпиб боради.

Туркияда якшанба кунидан бошлаб 15 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига тақиқ кучга кирди.

Туркия оила ва ижтимоий хизматлар вазири Махинур Гўкташнинг маълум қилишича, 15 ёшга тўлмаган болалар ижтимоий тармоқларда аккаунт оча олмайди. Аввалдан очилган аккаунтларнинг эгалари ёшини текшириш жараёни эса 2027 йилнинг 31 мартга қадар давом этади. Ўтиш даврида ижтимоий тармоқлар маъмурияти болаларга тегишли мавжуд аккаунтларни босқичма-босқич ёпиб боради.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун фуқаролар давлат электрон хизматлари портали — e-Devlet орқали шахсини тасдиқлаши керак. Текширувдан сўнг фойдаланувчига унинг ёшини тасдиқловчи рақамли токен берилади.

Янги тартибга кўра, 15 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бутунлай тақиқланади. 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар эса айрим чекловлар асосида платформаларга кириши мумкин. Жумладан, улар фақат дўстлари аккаунтлари билан ёзишиши, жонли эфирлар ўтказмаслиги ва катталар учун мўлжалланган рекламаларни кўрмаслиги белгиланган.

Тақиқ талабларини бузганлик учун вояга етмаганлар номидан аккаунт очган шахслар ҳамда ижтимоий тармоқ платформаларига нисбатан санкциялар қўлланади.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган