«Imarat Development» қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилаётган жиноят ишида гумонланувчи тариқасида жалб этилган ва ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар қилди.
Бу воқеа компания лойиҳаларидаги хонадонлар мижозларига ваъда қилинган (шартномада кўрсатилган) муддатларда топширилмагани ортидан муаммолар юзага келиши фонида бўлмоқда.
1 ноябр куни Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси «Imarat Development» масъулияти чекланган жамият раҳбариятига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси ва 192 прим 11-моддаси билан жиноят иши қўзғатганди.
Хабарга кўра, жиноят иши доирасида М.Х. ва Ж.А. Жиноят процессуал кодексининг 227-моддаси (Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган.

