Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Британия қироличаси ёмғир остида қолган Карл III ни ёрдамсиз қолдирди

02.11.2026 21:00

32

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кучли ёмғир ёғаётган пайтда Карл III қўллари билан ишора қилиб, ёрдамчиларидан соябон сўраётгани акс этган. Бироқ унга ёрдам беришга шошилмаган. Аксинча, Камиллага соябон дарҳол узатилган ва у ёпиқ жойга ўтиб кетган.

Буюк Британия қироличаси Камилла кучли ёмғир пайтида турмуш ўртоғи, қирол Карл III ни ёрдамсиз қолдириб, ўзи соябон остига ўтиб кетди. Ҳодиса 1 ноябрь куни Кариб денгизидаги Антигуа оролида, Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарлари саммити бошланиши арафасида содир бўлди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кучли ёмғир ёғаётган пайтда Карл III қўллари билан ишора қилиб, ёрдамчиларидан соябон сўраётгани акс этган. Бироқ унга ёрдам беришга шошилмаган. Аксинча, Камиллага соябон дарҳол узатилган ва у ёпиқ жойга ўтиб кетган.

«Hello» нашри журналисти Эмили Нэш томонидан эълон қилинган видео 10 миллион марта кўрилган.

Ҳолат ижтимоий тармоқларда танқидларга сабаб бўлган. Фойдаланувчилар Камилланинг хатти-ҳаракатини қоралаб, уни сохта қиролича деб атаган. Айримлар эса Карл III нинг биринчи рафиқаси, малика Диана бундай вазиятда турмуш ўртоғини ёрдамсиз қолдирмаслигини таъкидлаган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган