Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Афғонистонда Кушонлар даврига оид қадимий тангалар топилди

02.11.2026 21:21

8

Топилмалар орасидан мис тангалар, сопол идиш парчалари ҳамда қадимий икки иншоотнинг қолдиқлари ўрин олган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг аксарияти милодий I аср бошларидан III аср ўрталаригача ҳукм сурган Кушонлар давлати даврига тегишли.

Афғонистоннинг шарқий қисмидаги Пактия вилоятида Кушонлар давлати даврига оид қадимий тангалар ва бошқа тарихий ашёлар аниқланди.

Афғонистон Ахборот ва маданият вазирлиги тизимидаги Археология бошқармасининг маълум қилишича, мутахассислар вилоятнинг 9 та туманида археологик тадқиқотлар ўтказиб, жами 28 та тарихий ашёни аниқлаган ва рўйхатга олган.

Топилмалар орасидан мис тангалар, сопол идиш парчалари ҳамда қадимий икки иншоотнинг қолдиқлари ўрин олган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг аксарияти милодий I аср бошларидан III аср ўрталаригача ҳукм сурган Кушонлар давлати даврига тегишли.

Айрим тангалар Кушонлар давлатининг бешинчи ҳукмдори Ҳувишка даврида зарб қилинган. Тарихчилар унинг ҳукмронлик йиллари тахминан милодий 131–166 йилларга тўғри келишини қайд этади.

Археология бошқармаси раҳбари Сайид Забиулла Садатнинг таъкидлашича, топилмалар орасида ислом даврига мансуб бўлиши мумкин бўлган ашёлар ҳам бор. Бу эса ҳудудда турли тарихий даврларга оид маданий қатламлар мавжудлигини кўрсатади.

Экспедиция аъзолари маҳаллий аҳоли ва ҳудудий маъмурият вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, тарихий обидаларни асраш ва муҳофаза қилиш масалалари бўйича тушунтириш ишларини ҳам олиб борган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган