Колумбиянинг ғарбий қисмида юк машинаси портлаши оқибатида тўрт киши, жумладан, икки ойлик чақалоқ ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Ҳодиса ҳарбий база яқинидаги Планадас муниципалитетида содир бўлган. Портлаш оқибатида ўнлаб турар жой бинолари шикастланган ёки бутунлай вайрон бўлган, шифохона биносига ҳам зарар етган. 100 дан ортиқ оила бошпанасиз қолган.
Ҳудудда комендантлик соати жорий этилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда. Ҳозирча ҳеч бир қуролли гуруҳ ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмаган.

