Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Техноген фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар оиласига 500 БҲМгача компенсация тўланади

05.11.2026 10:24

19

Ҳукуматнинг 2026 йил 3 ноябрдаги 606-сон қарори билан «Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни баҳолаш ва қоплаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Ўзбекистонда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни баҳолаш ва қоплаш тартиби белгиланди. Унга кўра, бундай ҳодисаларда ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига, шунингдек, тан жароҳати олган жабрланувчиларга бир марталик моддий ёрдам тўланади.

Ҳукуматнинг 2026 йил 3 ноябрдаги 606-сон қарори билан «Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни баҳолаш ва қоплаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низомда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар қаторига транспорт авариялари ва ҳалокатлари, кимёвий хавфли ҳамда ёнғин-портлаш хавфи мавжуд объектлардаги ҳодисалар, энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар, бино конструкцияларининг тўсатдан бузилиши каби ҳолатлар киритилган.

Ҳужжатга мувофиқ, жабрланган аҳолига етказилган зарарни қоплаш учун ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлиги ҳузурида махсус жамғарма ташкил этилади.

Ушбу жамғарма маблағлари фавқулодда вазият учун айбдор шахслар суд томонидан аниқлангунга қадар ёки айбдор деб топилган юридик шахслар ва уларнинг мансабдор шахслари белгиланган муддатда зарарни тўлиқ қоплай олмаган ҳолларда тўловларни амалга оширишга йўналтирилади.

Жабрланган фуқаролар фавқулодда вазият содир бўлган кундан бошлаб 30 кун ичида белгиланган шаклдаги аризани тегишли комиссияга тақдим этиши лозим.

Комиссия далолатномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари билан жабрланганларга бир марталик моддий ёрдам тайинланади. Тўловлар айбдор деб топилган юридик шахслар ёки уларнинг мансабдор шахслари ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда компенсация миқдори қуйидагича белгиланган:

  • Ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига — жами БҲМнинг 500 бараваригача. Маблағ марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзандлари, ота-онаси ва қарамоғидаги шахслари ўртасида тенг тақсимланади.
  • Оғир тан жароҳати олганларга — БҲМнинг 200 бараваригача.
  • Ўртача оғирликдаги тан жароҳати олганларга — БҲМнинг 150 бараваригача.
  • Енгил тан жароҳати олганларга — БҲМнинг 100 бараваригача.

Шу тариқа, янги тартиб техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар натижасида жабрланган фуқаролар ва ҳалок бўлганлар оилаларига етказилган зарарни қоплаш механизмларини белгилайди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган