Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида хусусий сектор иштироки кенгайтирилади. Бу Президентнинг 2026 йил 4 ноябрдаги ПҚ–392-сон қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамкорлигининг янги механизмлари жорий этилади.
Бунда давлат шифохоналарига самарали бошқарувни йўлга қўйиш, замонавий тиббий технологияларни жорий этиш ва хизматлар сифатини ошириш учун профессионал бошқарувчилар жалб қилинади.
Шунингдек, давлат тиббиёт муассасалари айрим тиббий ва ёрдамчи хизматларни хусусий сектордан аутсорсинг асосида сотиб олади.
Аутсорсинг шартномалари одатда 5 йилгача, алоҳида ҳолларда эса 10 йилгача муддатга тузилиши мумкин.

