АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилган сайловларда Ҳиндистонда туғилган 45 ёшли Нитя Раман ғалаба қозонди. У шаҳар тарихида мэрлик лавозимини эгаллаган илк ҳиндистонлик аёл сифатида тарихга кирди.
Сайлов натижаларига кўра, Нитя Раман сайловчиларнинг 52,1 фоиз овозини тўплаган. Амалдаги мэр Карен Басс эса 47,9 фоиз овоз олган.
Нитя Раман Ҳиндистонда туғилган. У олти ёшида оиласи билан АҚШга кўчиб келган. Демократик партия вакили бўлган Раман 2020 йилдан буён Лос-Анжелес шаҳар кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритиб келган. Шунингдек, у «Америка демократик социалистлари» ҳаракати аъзоси ҳисобланади.
Қизиғи, амалдаги мэр Карен Басс ҳам 2022 йилда Лос-Анжелес тарихидаги биринчи аёл мэр сифатида тарихга кирган эди. Бу сафар эса шаҳар раҳбарлиги учун курашда ундан устун келган Нитя Раман янги тарихий натижа қайд этди.
Нитя Раманнинг ғалабаси АҚШ сиёсий ҳаётида келиб чиқиши Ҳиндистон билан боғлиқ бўлган сиёсатчиларнинг нуфузи ортиб бораётганини ҳам кўрсатади.

