Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилади

07.11.2026 09:01

17

Шунингдек, «Эзгулик сари қадам» шиори остида волонтёрликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш, волонтёрлар иштирокида ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар ва лойиҳалар ташкил этиш, уларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш чоралари кўрилади.

Ўзбекистонда волонтёрлик фаолиятини оммалаштириш, ёшларни ижтимоий лойиҳаларга кенг жалб қилиш мақсадида «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилади. Шунингдек, 2027 йилдан талабалар ва техникум ўқувчилари учун «Касбий волонтёрлик» дастури йўлга қўйилади.

Бу «Волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармонида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, волонтёрлик фаолиятини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари аҳоли, айниқса, ёшларда ижтимоий масъулият, ҳамжиҳатлик, ўзаро ёрдам ва раҳм-шафқат туйғуларини шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга беғараз ёрдам кўрсатишдан иборат.

Шунингдек, «Эзгулик сари қадам» шиори остида волонтёрликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш, волонтёрлар иштирокида ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар ва лойиҳалар ташкил этиш, уларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш чоралари кўрилади.

Бундан ташқари, ҳар йили 5 декабрь — Халқаро кўнгиллилар куни кенг нишонланади, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакиллари иштирокида Осиё волонтёрлари форуми ўтказиб борилади.

2027 йилдан бошлаб волонтёрлик қилиш истагидаги ёшлар учун «Service Learning» — ижтимоий хизмат асосидаги таълим дастури доирасида қисқа муддатли ўқувлар ташкил этилади.

Давлат олий таълим ташкилотлари талабалари ва техникум ўқувчилари «Касбий волонтёрлик» дастурида ўз ихтисослигига мос йўналишларда, ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкин. Давлат органлари ва ташкилотлари эса уларнинг дарсдан ташқари вақтларда волонтёрлик фаолияти билан шуғулланиши учун шароит яратади.

Шунингдек, 2027 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига ижтимоий ходимларни ишга қабул қилишда номзодларнинг малака кўрсаткичлари тенг бўлган тақдирда, волонтёрлик фаолияти билан шуғулланганларга устунлик берилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган