Буюк Британия апелляция суди мушукларнинг эркин юриши уларга бошқаларнинг ҳовлиси ва боғларини ифлослантириш ҳуқуқини бермаслигини таъкидлади.
Низо 2024 йилда Жанубий Уэльсда яшовчи Ричард Уильямсоннинг қўшниси мушуги устидан шикоят қилиши билан бошланган. У мушукнинг мунтазам равишда ўз ҳовлисида ҳожат чиқариши фарзанди саломатлигига хавф туғдиришидан хавотир билдирган.
Судья Роберт Майлз мушук ахлати экологик қонунчилик нуқтаи назаридан чиқинди ҳисобланиши ва санитария хавфини келтириб чиқариши мумкинлигини қайд этди. Суд маҳаллий ҳокимият бундай шикоятларни қонуний асосларсиз рад этиши мумкин эмас, деган хулосага келди.
Буюк Британиянинг 1971 йилги «Ҳайвонлар тўғрисида»ги қонунида итлар ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун жавобгарлик белгиланган, аммо мушуклар алоҳида кўрсатилмаган. Мазкур суд иши эса мушукларнинг эркин ҳаракатланиши ва бошқаларнинг мулк ҳуқуқи ўртасидаги чегара масаласини кун тартибига олиб чиқди.

