Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган табригида маълум қилди.
Шунингдек, жорий йилда 38 миллиондан ортиқ аҳолининг электрон тиббий картаси яратилган ҳамда йил охирига қадар барча ҳудудларда давлат тиббий суғуртасини тўлиқ жорий этиш режалаштирилган.
2027 йилдан тиббиёт ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш, 2027–2028 ўқув йилидан эса мутахассисларни резидентура орқали тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
"Асосий мақсадимиз – қаерда яшаши ва ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, ҳар бир инсон вақтида сифатли ва малакали тиббий ёрдам олиш имконига эга бўлишига эришишдан иборат", - дейилади табрикда.
Давлат раҳбари, табрик сўнгида соҳа ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хонадонларга тинчлик-хотиржамлик ва шарафли фаолиятида муваффақиятлар тилади.

