Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Хитой орбитал станциясига илк бор хорижлик астронавтни юборади

08.11.2026 16:49

13

Reuters агентлигининг хабар беришича, ҳозирда покистонлик икки нафар учувчи — Муҳаммад Зишан Али ва Хуррам Дауд Хитойда космик парвозга тайёргарлик кўрмоқда. Уларнинг қай бири экипаж таркибига киритилиши ҳозирча расман эълон қилинмаган.

Хитой ўзининг «Тяньгун» орбитал станциясига тарихда биринчи марта хорижлик астронавтни жўнатишга тайёрланмоқда. Мазкур тарихий миссия иштирокчиси Покистон фуқароси бўлади.

Reuters агентлигининг хабар беришича, ҳозирда покистонлик икки нафар учувчи — Муҳаммад Зишан Али ва Хуррам Дауд Хитойда космик парвозга тайёргарлик кўрмоқда. Уларнинг қай бири экипаж таркибига киритилиши ҳозирча расман эълон қилинмаган.

Танланган астронавт «Шэньчжоу-24» кемасида илмий дастур мутахассиси сифатида парвоз қилади. У Покистон олимлари томонидан ишлаб чиқилган илмий тажрибаларни амалга оширади. Қисқа муддатли орбитал миссиядан сўнг у Ерга «Шэньчжоу-23» кемасида қайтиши режалаштирилган.

Ушбу парвоз Хитойнинг бошқариладиган космик дастури тарихида хитойлик ва хорижлик астронавтлар биргаликда иштирок этадиган илк миссия бўлади. Шунингдек, бу Покистоннинг илк инсон иштирокидаги космик парвози сифатида ҳам тарихга кириши кутилмоқда.

Миссия Хитой ва Покистон ўртасида 2025 йил февраль ойида имзоланган космик ҳамкорлик келишуви доирасида амалга оширилади. Парвознинг аниқ санаси ва экипаж таркиби ҳозирча маълум қилинмаган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган