Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Макрон Париждаги яширин бункерга қочишга тайёргарлик кўрганми?

09.11.2026 07:20

10

Журналистлар бундай хавфсизлик чоралари заруратини 2018 йилдаги «Сариқ нимчалилар» намойишлари билан боғламоқда. Ўшанда ғазабланган намойишчилар давлат раҳбарига ҳужум қилишга уринганди.

Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатда оммавий тартибсизликлар юзага келган тақдирда Елисей саройини яширинча тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри «Янги соялар армияси» китобида келтирилган маълумотларга таяниб хабар берди.

Китоб муаллифлари — журналистлар Пьер Гастино, Антуан Изамбар ва Франк Ренонинг таъкидлашича, Макронда Париж ташқарисида яширин бункер мавжуд. Елисей саройига намойишчилар ҳужум қилган тақдирда президент шу ерга олиб кетилиши мумкин.

Журналистлар бундай хавфсизлик чоралари заруратини 2018 йилдаги «Сариқ нимчалилар» намойишлари билан боғламоқда. Ўшанда ғазабланган намойишчилар давлат раҳбарига ҳужум қилишга уринганди.

Китобда Франциядаги сиёсий вазият билан боғлиқ бошқа хавотирлар ҳам тилга олинган. Хусусан, Марин Ле Пен бошчилигидаги «Миллий бирлашув» партиясининг сайловда ғалаба қозониши янги оммавий норозиликларни келтириб чиқариши мумкинлиги айтилган.

Шунингдек, Париж полицияси раҳбари Патрис Фор эҳтимолий қўзғолон сценарийлари бўйича йиғилишлар ўтказгани, махсус бўлинмалар эса парламентни ҳимоя қилиш режаларини ўрганиб чиққани қайд этилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган