Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қуёшда бир суткада 29 та чақнаш кузатилди

09.11.2026 08:39

24

Эътиборлиси, бу сафарги 29 та чақнашнинг барчаси Қуёшдаги 4566 рақамли битта фаол доғлар гуруҳи ҳисобига юзага келган. Мазкур гуруҳ ҳозирда Қуёш дискининг марказий қисмида жойлашган.

Қуёш фаоллиги сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткичлардан бирига етди. 7 ноябрь куни Қуёшда 29 та чақнаш қайд этилди. Бу 2000 йилдан буён кузатилган кунлик рекорд кўрсаткични такрорлади.

Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораторияси олимлари маълум қилишича, бундай кўрсаткич аввал 2022 йил 5 май ва 2024 йил 10 декабрь кунлари кузатилган.

Эътиборлиси, бу сафарги 29 та чақнашнинг барчаси Қуёшдаги 4566 рақамли битта фаол доғлар гуруҳи ҳисобига юзага келган. Мазкур гуруҳ ҳозирда Қуёш дискининг марказий қисмида жойлашган.

Олимларнинг таъкидлашича, чақнашларнинг аксарияти C ва M тоифаларига мансуб бўлган. Бу сафарги ҳолатда чақнашлар бир нечта фаол ҳудуд ўртасида эмас, балки ягона манбада жамлангани билан ажралиб туради.

Шу билан бирга, олимлар муҳим аниқлик киритган: кунлик ҳисоб Москва вақти бўйича юритилганда 29 та чақнаш қайд этилган бўлса, умумжаҳон вақти (UTC) бўйича мутлақ рекорд 2022 йил 5 майда кузатилган — ўшанда 32 та чақнаш содир бўлган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган