Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

12 нафар блогер реклама қонунчилигини бузгани учун жавобгарликка тортилди

09.11.2026 10:20

42

Қўмита мониторинги давомида 12 нафар блогер томонидан «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларига зид рекламалар жойлаштирилгани аниқланган. Уларнинг ҳар бирига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган.

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларда реклама қонунчилигига риоя этилиши устидан мониторинг кучайтирилмоқда. Рақобат қўмитаси 110 нафар блогернинг саҳифаларини кунлик кузатиб бормоқда.

Қўмита мониторинги давомида 12 нафар блогер томонидан «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларига зид рекламалар жойлаштирилгани аниқланган. Уларнинг ҳар бирига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган.

Шунингдек, қўмита ижтимоий тармоқларда реклама қилаётган машҳур қўшиқчилар, актёр ва актрисалар ҳамда спортчилар фаолиятини ҳам назоратга олган.

Маълум қилинишича, рекламада ҳаққоний ва ишончли маълумот бериш, истеъмолчиларни чалғитмаслик барча реклама иштирокчилари, жумладан, блогерлар ва машҳур шахслар учун ҳам мажбурий. Қонун талабларини бузганларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган