Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Мальдив оролларига кириш учун туристлардан электрон почта манзилини тасдиқлаш талаб этилади

10.11.2026 20:21

4

Янги тартибга кўра, турист кўрсатган электрон почта манзилига OTP-код юборилади. Ушбу код тизимга киритилгандан кейингина декларацияни тўлдиришни давом эттириш мумкин.

Мальдив ороллари хорижлик сайёҳлар учун мамлакатга кириш декларациясини расмийлаштириш тартибини ўзгартирди. Энди анкетани тўлдиришдан олдин электрон почта манзилини бир марталик код орқали тасдиқлаш талаб этилади.

Янги тартибга кўра, турист кўрсатган электрон почта манзилига OTP-код юборилади. Ушбу код тизимга киритилгандан кейингина декларацияни тўлдиришни давом эттириш мумкин.

Анкета муваффақиятли юборилгандан сўнг тизим QR-код шакллантиради. Уни авиакомпания вакиллари ёки чегара назорати ходимларига кўрсатиш учун сақлаб қўйиш тавсия этилади.

Шунингдек, янгиланган тизимда биргаликда саёҳат қилаётган бошқа йўловчилар маълумотларини ҳам киритиш имконияти пайдо бўлди. Декларация IMUGA давлат рақамли платформаси орқали расмийлаштирилади.

Декларацияни тўлдириш бепул. Бироқ уни Мальдив оролларига етиб келишдан камида 96 соат олдин топшириш талаб этилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган