Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

АҚШда ҳарбий база устида медузага ўхшаш номаълум учувчи объект кўринди

11.11.2026 09:03

11

Гувоҳнинг таъкидлашича, объектнинг ўсимталари бир-биридан мустақил ҳаракатланган. У тахминан уч дақиқа давомида осмонда муаллақ турган ва кейин тўсатдан кўздан ғойиб бўлган.

АҚШнинг Аляска штатидаги Анкоридж шаҳри яқинида, F-22 қирувчи самолётлари жойлашган Элмендорф–Ричардсон қўшма ҳарбий базаси йўналишида медузага ўхшаш номаълум учувчи объект кузатилди.

Ҳодиса гувоҳи Сара Жейн Осборннинг айтишича, у камалакни суратга олаётганида смартфон экранидаги қора доғни дастлаб ҳашарот деб ўйлаган. Аммо осмонга қараганида кумушранг-қора тусдаги, пайпаслагичларга ўхшаш ўсимталари бор объектни кўрган.

Гувоҳнинг таъкидлашича, объектнинг ўсимталари бир-биридан мустақил ҳаракатланган. У тахминан уч дақиқа давомида осмонда муаллақ турган ва кейин тўсатдан кўздан ғойиб бўлган.

Daily Mail нашри ёзишича, объектгача бўлган масофани аниқлаш имкони бўлмагани сабабли унинг ҳақиқий ўлчамлари ҳам номаълум. Ҳарбий ва расмий идоралар ҳодиса юзасидан объектнинг база ҳудудида бўлганини ёки ҳарбий келиб чиқишини тасдиқламаган.

Мутахассислар бу дрон, ҳаво илони ёки бошқа оддий учувчи қурилма бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти. Ҳозирча унинг келиб чиқишига оид аниқ далиллар мавжуд эмас.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган