Ўзбекистонда махсус ҳуқуқий режим доирасида шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга оширувчи инвесторлар учун қатор солиқ имтиёзлари жорий этилмоқда. Инвестиция миқдорига қараб, фойда солиғи 1 фоизгача камайтирилади, айрим солиқлардан эса 20 йилгача озод этилади.
Фармонга мувофиқ, «давлат — инвестициявий шерик» тамойили асосида қуйидаги преференциялар тақдим этилади:
50 миллион доллардан бошлаб инвестиция киритганларга лойиҳа объектини ижарага бериш ва сотишдан олинган фойда бўйича 5 йил давомида 1 фоизлик фойда солиғи ставкаси қўлланилади.

