Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент аэропортида хориждан олиб келинган телефонларни божхонада расмийлаштириш қайта тикланди

11.11.2026 17:30

6

Аввалроқ телефонларни расмийлаштириш айрим қурилмаларда сохта ёки бошқа телефонларга тегишли IMEI кодларидан фойдаланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли вақтинча тўхтатилган эди.

11 ноябрдан йўловчилар хориждан олиб келган мобил телефонларини Тошкент халқаро аэропортида божхонадан расмийлаштириши мумкин. Вақтинча олиб қўйилган бир неча юзта телефонни эгаларига қайтариш ҳам бошланган.

Маълум қилинишича, энди УЗИМЕИ вакиллари аэропортда доимий фаолият юритади. Улар IMEI кодларини аниқлаш учун қўшимча текширув талаб этилган ҳолларда божхона ходимларига ёрдам беради.

Аввалроқ телефонларни расмийлаштириш айрим қурилмаларда сохта ёки бошқа телефонларга тегишли IMEI кодларидан фойдаланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли вақтинча тўхтатилган эди.

Шунингдек, матбуот анжуманида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасида мобил телефонлар импортига божхона божини бекор қилиш масаласи ҳам кўтарилди.

Қайд этилишича, музокараларда мобил қурилмалар импортига ноллик бож ставкасини қўллаш бўйича келишувга эришилган. Бу амалга ошса, телефонлар нархи 5 фоиздан сал камроққа арзонлашиши мумкин. Бироқ қўшилган қиймат солиғи сақланиб қолади.

Божхона қўмитаси вакили ҳисоб-китобига кўра, импорт божининг бекор қилиниши бюджет тушумларини ҳозирги қарийб 2 трлн сўмдан 300–400 млрд сўмга камайтириши мумкин.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган