Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Маданият, санъат ва адабиёт вакилларига ипотека учун субсидия ажратилади

12.11.2026 20:01

32

Субсидия олиш ҳақида хабарнома олган талабгор бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун қурилиш ташкилоти ёки девелопер билан шартнома тузади. Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия 30 кун ичида ишлатилмаса, банк маблағни республика бюджетига қайтаради.

Ҳукуматнинг 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарори билан маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланди.

Қарорга кўра, субсидиялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари доирасида бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун берилади.

Бунда квартира ариза берувчининг асосий иш жойи жойлашган ҳудудда қурилган бўлиши керак.

Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиш мумкин.

Ариза берувчиларнинг талабларга мувофиқлиги ахборот тизимлари орқали автоматик текширилади. Жумладан:

  • ариза берувчи ва турмуш ўртоғининг биргаликдаги даромади белгиланган мезонларга мос бўлиши;
  • сўнгги икки йил давомида ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида республика ҳудудида турар жой бўлмаган бўлиши;
  • маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;
  • белгиланган тартибда соҳавий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши талаб этилади.

Субсидия бир оилага фақат бир марта ажратилади.

Субсидия олиш ҳақида хабарнома олган талабгор бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун қурилиш ташкилоти ёки девелопер билан шартнома тузади.

Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия 30 кун ичида ишлатилмаса, банк маблағни республика бюджетига қайтаради.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган