Буюк Британияда қўтир касаллиги тарқалиши кучайиши ортидан айрим шифохоналардаги палаталар вақтинча ёпилмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, айрим тиббиёт муассасалари инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида беморларнинг яқинлари учун ташрифларни чеклаган. Тиббиёт ходимларига эса қўшимча эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилган.
Яқинда шифохонадан уйига жавоб берилган айрим беморлар билан ҳам боғланилиб, уларда қўтир қўзғатувчиси бўлган канадан юқиш ҳолатлари кузатилмагани аниқланмоқда.
Нашр қайд этишича, илгари қўтир Виктория даврида кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, унинг оммавий тарқалиши XX аср бошларига келиб тугаган деб ҳисобланган. Бироқ сўнгги вақтларда касаллик билан боғлиқ ҳолатлар яна кўпаймоқда.
Шунингдек, Британияда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари ҳам 2021 йилдан буён ортиб бормоқда.

