Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентда нотўғри жойда қолдирилган машиналар эвакуаторда олиб кетилади

13.11.2026 11:51

37

Эвакуациянинг ҳар бир километри ва жарима майдончасида сақлашнинг ҳар бир суткаси учун 88 минг сўмгача тўлов белгиланган. Масалан, 3 километрга эвакуация қилиш ва 3 сутка сақлаш 528 минг сўмгача тушади. Бу қоидабузарлик жаримасидан ташқари.

24 декабрдан Тошкентда қоидабузарлик билан қолдирилган автомобилларни жарима майдончасига олиб кетишнинг янги тартиби кучга киради.

Янги қоидага кўра, пиёдалар йўлаклари, ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган жойлар ва махсус хизматлар ҳаракатига тўсқинлик қиладиган ҳудудлардаги автомобиллар эвакуация қилинади.

Эвакуатор машинани юклашни бошлагунга қадар ҳайдовчи етиб келса, автомобиль олиб кетилмайди. Юклаш бошланганидан кейин эса эвакуация тўхтатилмайди.

Эвакуациянинг ҳар бир километри ва жарима майдончасида сақлашнинг ҳар бир суткаси учун 88 минг сўмгача тўлов белгиланган. Масалан, 3 километрга эвакуация қилиш ва 3 сутка сақлаш 528 минг сўмгача тушади. Бу қоидабузарлик жаримасидан ташқари.

Янги тартиб 2026 йил 24 декабрдан жорий этилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган