Ўзбекистонда 20 октябрдан буён аҳолига ажратилган 9 455 та газ баллони ноқонуний сақланаётгани аниқланган. Улардаги суюлтирилган газ миқдори 102,1 минг килограммни ташкил этган.
Назорат тадбирлари давомида биргина 9 ноябрь куни 7 та ҳолатда тижорий нархда сотиш мақсадида 249 та газ баллони ноқонуний сақланаётгани фош этилган.
Қорақалпоғистон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ қоидабузарликлар ҳам аниқланган. Жумладан, «Амударётумангаз» бўлими чилангарида 104 та, «Шерободтумангаз» бўлими ҳайдовчисида 25 та газ баллони бўлган.
Шунингдек, Наманган, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида фуқаролар томонидан газ баллонларини ноқонуний сақлаш ва аҳоли учун ажратилган газдан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган.

