Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ҳиндистонда юк машинаси ва микроавтобус тўқнашуви оқибатида 23 киши ҳалок бўлди

13.11.2026 20:16

12

Голагат округи маъмурияти вакили маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмоқда. Жароҳатланганларнинг айримлари оғир аҳволда бўлгани сабабли қурбонлар сони ортиши мумкин.

Ҳиндистоннинг шарқидаги Ассам штатида юк машинаси ва микроавтобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда камида 23 киши ҳалок бўлган, етти киши жароҳатланган.

Голагат округи маъмурияти вакили маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмоқда. Жароҳатланганларнинг айримлари оғир аҳволда бўлгани сабабли қурбонлар сони ортиши мумкин.

PTI агентлиги хабар беришича, ҳодиса Ронгаджан аҳоли пунктида юз берган. Юк машинаси ва микроавтобус юқори тезликда тўқнашган. Кучли зарба оқибатида микроавтобус жиддий шикастланган, айрим йўловчилар эса машина ичида қисилиб қолган.

Ҳодиса жойига полиция ва маҳаллий аҳоли етиб келиб, жабрланганларни қутқариш ишларини олиб борган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган