Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентда тўққиз ойда ОИВ инфекциясининг 307 та янги ҳолати аниқланди

14.11.2026 13:46

14

Маълумотларга кўра, ҳозирда пойтахтда ОИВ билан яшовчи 10 382 нафар шахс рўйхатда туради. Уларнинг 5916 нафари эркаклар, 4465 нафари аёллар ва 137 нафари 18 ёшга тўлмаган болалардир.

Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида ОИВ инфекциясининг 307 та янги ҳолати қайд этилди. Янги ҳолатларнинг 75,9 фоизи жинсий йўл орқали юқиш билан боғлиқ.

Маълумотларга кўра, ҳозирда пойтахтда ОИВ билан яшовчи 10 382 нафар шахс рўйхатда туради. Уларнинг 5916 нафари эркаклар, 4465 нафари аёллар ва 137 нафари 18 ёшга тўлмаган болалардир.

Янги ҳолатларни аниқлаш кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига 9,4 тани ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 10,3 га тенг бўлган. Шунингдек, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида пойтахтда 324 та янги ҳолат аниқланган.

Янги ҳолатларнинг туманлар кесимидаги кўрсаткичи Бектемир, Миробод, Учтепа, Янгиҳаёт, Сергели, Яшнобод ва Юнусобод туманларида шаҳар бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган.

Юқиш йўллари бўйича 233 та ҳолат жинсий йўлга (75,9 фоиз), 13 таси тиббий парентерал йўлга (4,2 фоиз), 4 таси нотиббий парентерал йўлга (1,3 фоиз) тўғри келган. Яна 6 та ҳолат (2 фоиз) гиёҳванд моддаларни томир орқали истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган