Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

2026 йил тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўлиши мумкин, 2027 йилда эса янги рекорд кутилмоқда

15.11.2026 08:07

47

Copernicus, Carbon Brief ва Berkeley Earth таҳлил гуруҳлари маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида глобал ҳарорат саноатлашувдан олдинги давр (1850–1900 йиллар) кўрсаткичидан ўртача 1,47 даражага юқори бўлган.

2026 йил метеорологик кузатувлар тарихида энг иссиқ ёки 2024 йилдан кейинги иккинчи энг иссиқ йил бўлиши мумкин. Мутахассислар 2027 йилда эса глобал ҳарорат янада кўтарилиб, янги рекорд ўрнатилишини прогноз қилмоқда.

Copernicus, Carbon Brief ва Berkeley Earth таҳлил гуруҳлари маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида глобал ҳарорат саноатлашувдан олдинги давр (1850–1900 йиллар) кўрсаткичидан ўртача 1,47 даражага юқори бўлган.

Мутахассислар бу жараённи глобал исиш ва Тинч океанида кузатилаётган кучли «Эль-Ниньо» ҳодисаси билан изоҳламоқда.

Carbon Brief таҳлилчилари прогнозларига кўра, 2027 йилда ўртача глобал ҳарорат саноатлашувдан олдинги даврга нисбатан 1,74 даражага юқорилаши мумкин. Янги ҳарорат рекорди ўрнатилиш эҳтимоли эса 96 фоизга баҳоланган.

Олимларнинг таъкидлашича, океан атмосферадаги иссиқликнинг катта қисмини ўзида сақлаб қолади. Кучли «Эль-Ниньо» даврида эса бу иссиқликнинг бир қисми атмосферага қайтиб, глобал ҳароратнинг янада кўтарилишига сабаб бўлади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган