Мексикадан АҚШ чегараси томон 2 мингга яқин муҳожир ҳаракатланмоқда. Бу ҳолат Вашингтон ва Мехико ўртасида миграция ҳамда савдо масалаларидаги кескинликни янада кучайтирди.
Карвон асосан Марказий ва Жанубий Америка давлатлари фуқароларидан ташкил топган. Уларнинг кўпчилиги АҚШнинг киришни чеклаш ва депортация сиёсатидан кейин Мексика ҳудудига келган.
АҚШ президенти Дональд Трамп муҳожирлар Америка чегарасига етиб борган тақдирда, Мексика товарларига нисбатан савдо божларини икки баравар ошириш билан таҳдид қилди.
Айни пайтда карвон ҳаракатини Мексика полицияси, Миллий гвардия ва миграция хизмати ходимлари кузатиб бормоқда. Мексика расмийлари муҳожирларни пиёда чегарага йўл олишдан воз кечишга ва белгиланган тартибда ҳужжат расмийлаштиришга чақирмоқда.

