Конго Демократик Республикасида Эбола вируси атрофидаги нотўғри қарашлар ва шифокорларга ишончсизлик аҳолининг ўз вақтида тиббий ёрдам олишига тўсқинлик қилмоқда. Бу эса касалликнинг тарқалишини чеклашни қийинлаштирмоқда.
Мамлакатнинг Бени шаҳри яқинидаги қишлоқлардан бирида яшовчи Завади исмли аёлнинг оиласи аъзолари дастлаб яқинларининг ўлимини заҳарланиш ва ёвуз руҳлар билан боғлаган. Улар тиббий ёрдам ўрнига халқ табибларига мурожаат қилган. Бироқ беморларнинг аҳволи оғирлашгач, Завадининг акаси уларни шифохонага олиб боришга кўндирган.
Натижада оиланинг 10 нафардан ортиқ аъзоси Эболани даволаш марказига етказилган. Завади тирик қолган, аммо ўз ўғли ва яна уч нафар яқинидан айрилган.
Аёл соғайганидан кейин ҳам муаммоларга дуч келган. Уй эгаси хонани дезинфекция қилишдан сўнг у ерда ёвуз руҳлар пайдо бўлганини баҳона қилиб, уни уйидан чиқариб юборган.
Ҳудудда айрим аҳоли вирусни шифокорлар тарқатаётганига ишонмоқда. Беморлар яшаган уйларга нисбатан ҳам салбий муносабат шаклланган. Ҳатто тиббиёт ходимларига ҳужум қилиш ва уйларга ўт қўйиш ҳолатлари кузатилган.

