Индонезиянинг Ява оролида кучли ёмғир ва довул бир қатор вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Оқибатда уч киши жароҳатланди, 588 та турар жойга зарар етди.
Табиий офат Жанубий Бандунг эмас, балки Ғарбий Бандунг округининг тўққизта қишлоғида кузатилган. Жабрланганларнинг икки нафари енгил, бир нафари оғир тан жароҳати олган. Шунингдек, 12 нафар фуқаро хавфсиз жойга кўчирилган. Ҳалок бўлганлар ва бедарак йўқолганлар ҳақида маълумот йўқ.
Кучли шамол уйларнинг томларини учирган, дарахтларни қулатган ва айрим иншоотларнинг қулашига сабаб бўлган. Зарар кўрган объектлар орасида мактаб ва иккита масжид ҳам бор.
Қўшни Бандунг округида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса кузатилиб, гирдоб 372 та уй ва бозордаги 25 та савдо дўконига зарар етказган. Ҳозирда қутқарув хизматлари ва бошқа масъул идоралар оқибатларни бартараф этиш ҳамда зарар миқдорини баҳолаш ишларини олиб бормоқда.

