Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда радарлар тезликни нотўғри қайд этаётгани юзасидан текширув бошланди

16.11.2026 10:00

49

Қурилмалар махсус жиҳозланган автомобиллар ёрдамида назоратдан ўтказилмоқда. Жараёнда радарларнинг техник талабларга мувофиқлиги, тезликни қайд этиш аниқлиги ва қонуний фаолият юритаётгани текширилади.

Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилган барча фото ва видео қайд этиш қурилмалари ҳамда радарларнинг ишлаши текширилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Текширувлар ижтимоий тармоқларда айрим радарлар ҳайдовчилар тезлигини амалдаги кўрсаткичдан юқори қайд этаётгани ҳақида хабарлар тарқалгани ортидан бошланди.

Қурилмалар махсус жиҳозланган автомобиллар ёрдамида назоратдан ўтказилмоқда. Жараёнда радарларнинг техник талабларга мувофиқлиги, тезликни қайд этиш аниқлиги ва қонуний фаолият юритаётгани текширилади.

Маълум қилинишича, фото ва видео қайд этиш қурилмалари Ўзбекистон Миллий метеорология институти мутахассислари томонидан ҳам мунтазам метеорологик текширув ва синовлардан ўтказилади.

Аниқланган камчиликлар ёки қонунбузилиш ҳолатлари бўйича масъулларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган