2026 йилнинг январь–октябрь ойларида 6,5 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, хорижга сафар қилган ўзбекистонликлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 154,2 минг нафарга ошган.
Ўзбекистон фуқаролари энг кўп ташриф буюрган ТОП-10 давлат:
Қирғизистон — 2 983 680 нафар;
Қозоғистон — 1 183 775 нафар;
Тожикистон — 1 092 184 нафар;
Россия — 301 420 нафар;
Туркия — 257 904 нафар;
Саудия Арабистони — 253 789 нафар;
Бирлашган Араб Амирликлари — 73 289 нафар;
Хитой — 64 809 нафар;
Миср — 50 463 нафар;
Вьетнам — 38 276 нафар.
Статистикага кўра, хорижга сафар қилган ўзбекистонликларнинг энг катта қисми қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонга тўғри келган.

