Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Фирибгарлар тўққиз ойда фуқаролардан 278 млрд сўмни ўзлаштирди

16.11.2026 21:17

11

Фирибгарликнинг энг кўп учраган турлари орасида телефонга зарарли дастур ўрнатишдан ташқари, онлайн харид учун олдиндан тўлов қилиш (3 571 та ҳолат), Telegram аккаунтини эгаллаб олиш (2 808 та ҳолат) ҳамда сохта трейдинг таклифлари (1 044 та ҳолат) бор.

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида интернет ва телефон орқали амалга оширилган фирибгарликлар оқибатида фуқаролар 278,3 млрд сўм зарар кўрди. Энг кўп қўлланилган усул — телефонларга зарарли дастурлар ўрнатиш бўлган. Бу орқали 18,8 мингта ҳолатда 79,3 млрд сўм ўзлаштирилган.

Марказий банк маълумотига кўра, 1 январдан 1 октябрга қадар қайд этилган фирибгарлик ҳолатлари натижасида етказилган зарарнинг 113,1 млрд сўми тезкор чоралар билан блокланган.

Фирибгарликнинг энг кўп учраган турлари орасида телефонга зарарли дастур ўрнатишдан ташқари, онлайн харид учун олдиндан тўлов қилиш (3 571 та ҳолат), Telegram аккаунтини эгаллаб олиш (2 808 та ҳолат) ҳамда сохта трейдинг таклифлари (1 044 та ҳолат) бор.

Шунингдек, фирибгар қўнғироқлари орқали 611 та ҳолатда 27,7 млрд сўм, молиявий пирамида белгиларига эга схемалар орқали эса 1 086 та ҳолатда 14 млрд сўм зарар етказилган.

Айрим усуллар орқали етказилган зарар миқдори янада юқори бўлган. Хусусан, фуқаролар номига уларнинг рухсатисиз онлайн кредит расмийлаштириш орқали 130 та ҳолатда 10,6 млрд сўм ўзлаштирилган. Бунда ҳар бир жабрланувчи ўртача 82 млн сўм зарар кўрган.

Марказий банк маълумотида яна бир ҳолатга эътибор қаратилган: 2 737 та мурожаатда фуқаролар пуллари ўғирланганини билдирган. Бироқ текширувлар давомида 7,6 млрд сўм кредит қарзи автоматик тарзда ундирилгани аниқланган.

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича ички ишлар органлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Блокланган маблағларнинг қанча қисми жабрланувчиларга қайтарилгани эса очиқланмаган.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган