Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ироқ Telegram’ни чеклади: мессенжерга қонунбузарликларни бартараф этиш учун 30 кун берилди

17.11.2026 08:27

17

Қайд этилишича, Telegram’нинг бошқарувчи компанияси мамлакат қонунчилиги талабларини бажармаган ва қоидаларни бузувчи контентни ўчириш бўйича зарур чораларни кўрмаган. Шу сабабли Бош вазир кўрсатмаси билан ОАВ ва алоқа масалалари бўйича бошқарма мессенжерга киришни чеклашга қарор қилган.

Ироқ ҳукумати Telegram мессенжерига киришни чеклашга қарор қилди. Компанияга аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва ҳуқуқий мақомини тартибга солиш учун 30 кун муҳлат берилди.

Бу ҳақда республика ҳукумати матбуот хизмати расмий баёнотида маълум қилинган.

Қайд этилишича, Telegram’нинг бошқарувчи компанияси мамлакат қонунчилиги талабларини бажармаган ва қоидаларни бузувчи контентни ўчириш бўйича зарур чораларни кўрмаган. Шу сабабли Бош вазир кўрсатмаси билан ОАВ ва алоқа масалалари бўйича бошқарма мессенжерга киришни чеклашга қарор қилган.

Бундан аввал Иордания ҳам Telegram’ни блоклаган эди. Мамлакат расмийлари мессенжердан экстремистик ғояларни тарқатиш ва кибержиноятларни амалга оширишда фойдаланилаётганини билдириб, буни миллий хавфсизликка таҳдид билан изоҳлаган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган