Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Трамп АҚШ авиация тизимини янгилаш учун 50 миллиард доллар талаб қилди

17.11.2026 17:27

6

Бироқ Конгрессда янги маблағ ажратилиши юзасидан баҳслар бошланган. Демократлар ўтган йили шу мақсадда 12,5 миллиард доллар ажратилганини эслатиб, маблағлар қандай сарфлангани ҳақида ҳисобот талаб қилмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимини модернизация қилиш учун Конгрессдан 50 миллиард доллар ажратишни сўради. Бунга минглаб авиарейсларнинг бекор қилинишига сабаб бўлган йирик техник носозлик туртки берди.

Маълумотларга кўра, АҚШдаги техник узилиш 10 мингдан ортиқ рейсга таъсир кўрсатган. Ҳаво қатнови 4,5 соатга тўхтаб қолган, оқибатда йўловчилар аэропортларда бир неча кун қолиб кетган.

Расмийлар амалдаги ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимининг айрим қисмлари 1960-йиллардан бери ишлаётганини таъкидламоқда. Трамп тизимни қисмларга бўлиб эмас, балки тўлиқ ва тезкор модернизация қилиш зарурлигини айтди.

Бироқ Конгрессда янги маблағ ажратилиши юзасидан баҳслар бошланган. Демократлар ўтган йили шу мақсадда 12,5 миллиард доллар ажратилганини эслатиб, маблағлар қандай сарфлангани ҳақида ҳисобот талаб қилмоқда.

АҚШ Транспорт вазирлиги маълум қилишича, носозлик эски мис кабелларни оптик толали кабелларга алмаштириш жараёнида юзага келган. Ишларни бажараётган L3Harris Technologies компанияси фаолияти текширилмоқда. Ҳодисанинг террорчилик билан боғлиқлигига далиллар йўқлиги билдирилган.

АҚШда кунига қарийб 45 мингта авиарейс амалга оширилади. Шу боис техник узилиш авиакомпанияларга ҳам катта зарар етказган, йўловчилар эса қўшимча харажатларга дуч келган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган