Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Кенияда сигирлар қурғоқчиликка дош бермади, энди туя боқишмоқда

18.11.2026 07:49

47

Туялар жазирама иссиққа чидамлилиги, сув излаб узоқ масофаларни босиб ўтиши ва узоқ вақт сувсиз яшай олиши билан ажралиб туради. Улар кунига олти литргача сут беради.

Кенияда кучли қурғоқчилик ва сув танқислиги сабаб чорвадорлар сигир боқишдан туячиликка ўтмоқда. Сигирларнинг нобуд бўлиши ортидан туя сути маҳаллий аҳоли учун муҳим озиқ-овқат манбаига айланмоқда.

Мамлакатнинг Самбуру округида қурғоқчилик туфайли кўплаб сигирлар қирилиб кетган. Вазиятни енгиллаштириш мақсадида округ ҳукумати икки қишлоқ аҳолисига 150 бош туя ажратган.

Туялар жазирама иссиққа чидамлилиги, сув излаб узоқ масофаларни босиб ўтиши ва узоқ вақт сувсиз яшай олиши билан ажралиб туради. Улар кунига олти литргача сут беради.

«Туяларим ўғилларимни боқиш учун етарли сут беради. Улар сув излаб узоқ масофаларни босиб ўта олади ва узоқ вақт сувсиз яшайди», — дейди маҳаллий чорвадор Нерпарле Осони.

Шу тариқа, туячилик Кенияда қурғоқчилик шароитида чорвачиликни сақлаб қолиш ва аҳолини сут билан таъминлашнинг муқобил йўлига айланмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган