Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишига чеклов жорий этиш режалаштирилмоқда. Мамлакат маориф вазири Жулдиз Сулейменова 2026 йил 16 ноябрь куни Қурултойдаги брифингда бу ташаббус сабабларини тушунтирган.
Вазирнинг айтишича, тегишли қонун лойиҳаси Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Унга кўра, «Онлайн-платформалар ва оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш киритиш назарда тутилган.
Сулейменова ижтимоий тармоқлардаги барча контентнинг мазмуни ва маънавий талабларга мувофиқлигини назорат қилиш имкони йўқлигини таъкидлаган. Унинг қайд этишича, қонунбузарлик акс этган контент аниқланганда, Бош прокуратура уни 24 соат ичида ўчиришни талаб қилиши мумкин. Бироқ интернетдаги ахборот оқими катта бўлгани сабабли уни тўлиқ назорат қилиш қийин.
Вазирнинг фикрича, 16 ёшгача бўлган болалар ҳали психологик жиҳатдан тўлиқ шаклланмаган, шахсий кечинмаларга эга ва асосий вақтини таълимга сарфлаши керак.

.webp)