Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Бухорода ҳамкасбига шаҳвоний шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди

18.11.2026 19:32

29

Маълум бўлишича, 2026 йил 6 ноябрь куни жарроҳ бўлиб ишловчи Б.Б. Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, аёл ҳамкасбига шилқимлик қилган. Кейин эса унга жинсий алоқа қилишни таклиф этувчи SMS хабарлар юборган.

Бухоро вилоятининг Жондор туманида шифокор ҳамкасбига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага маъмурий қамоққа олинди.

Маълум бўлишича, 2026 йил 6 ноябрь куни жарроҳ бўлиб ишловчи Б.Б. Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, аёл ҳамкасбига шилқимлик қилган. Кейин эса унга жинсий алоқа қилишни таклиф этувчи SMS хабарлар юборган.

Судда шифокор айбига иқрор бўлиб, ҳамкасбидан кечирим сўраган. Бироқ аёл уни кечирмаслигини билдириб, оғирроқ жазо тайинлашни сўраган.

Суд эркакнинг ҳаракатларини майда безорилик эмас, балки муайян шахсга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилиш деб баҳолаган.

Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди қарори билан Б.Б. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисмига асосан айбдор деб топилиб, 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган