Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ҳар 62 дақиқада сигнал юборган сирли космик объект аниқланди

20.11.2026 10:01

7

Қизиғи, объект ҳар бир циклда иккита алоҳида сигнал юборган. Уларнинг давомийлиги ва радио тўлқинларининг қутбланиш хусусиятлари бир-биридан фарқ қилган.

Астрономлар архив маълумотларини таҳлил қилиш жараёнида ҳар 62,2 дақиқада такрорланувчи радиосигнал манбасини аниқлади. LPT J1555−5631 деб номланган объект 2022 йил 14 май куни кузатилган.

Қизиғи, объект ҳар бир циклда иккита алоҳида сигнал юборган. Уларнинг давомийлиги ва радио тўлқинларининг қутбланиш хусусиятлари бир-биридан фарқ қилган.

Сигналлар тахминан 15 соат давомида қайд этилган, кейин эса манба жимиб қолган. Кейинги кузатувларда ҳам унинг сигналлари аниқланмаган.

Олимлар объект нейтрон юлдуз ёки оқ митти юлдуз бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бироқ унинг табиати ҳозирча узил-кесил аниқланмаган

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган