Иорданияда Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон» китоби тақдимоти ўтказилди.
2024 йилда нашр этилган китобда замонавий дунёда кечаётган мураккаб жараёнлар ва уларга Ўзбекистоннинг муносабати, «Давлат — инсон учун» тамойили асосидаги ўзгаришлар моҳияти очиб берилган.
Тақдимот давомида меҳмонлар юртимизнинг иқтисодий имкониятлари, тарихий мероси ва бугунги ислоҳотлар натижалари билан яқиндан танишдилар.
Бу тадбир Тошкент ва Амман ўртасидаги ўзаро ҳурматга асосланган дўстона алоқаларни янада яқинлаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

