Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Бразилияда очлик сабабли яккаланиб яшовчи қабила илк бор ўрмондан чиқди

20.11.2026 19:57

33

Бразилияда яшовчи ава-гуажа қабиласи вакиллари ихтиёрий яккаланиш тартибини илк бор бузиб, одамлар яшайдиган ҳудудга чиқди. Бунга озиқ-овқатнинг кескин танқислиги сабаб бўлган. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу қабила вакиллари анъанавий равишда замонавий жамият билан ҳар қандай алоқадан қочиб келади. Бироқ иқлим ўзгариши оқибатлари ва ўрмонларнинг фаол равишда кесилиши уларни одатий озиқ-овқат манбаларидан маҳрум қилган.

Оғир вазият сабаб қабила аъзолари озиқ-овқат ёрдами сўраб, яқин атрофдаги аҳоли пунктига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган