Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Газлаштирилмаган ҳудудларда ноябрь ойи учун электр тўловлари 350 кВт·соатлик меъёр асосида ҳисобланади

21.11.2026 18:36

41

Ҳозирда «Ҳудудгазтаъминот» томонидан шакллантирилган ҳудудлар рўйхати маҳаллий ҳокимликлар билан келишилмоқда. Тасдиқланган маълумотлар «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг биллинг тизимига киритилади. Бу жараённи 25 ноябрга қадар якунлаш белгиланган.

Газ билан таъминланмаган ёки газ етказиб бериш имконияти чекланган ҳудудлардаги аҳоли хонадонлари учун иситиш мавсумида электр энергиясининг ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 601-сон қарорида белгиланган.

Янги тартибга кўра, тасдиқланган рўйхатга киритилган хонадонлар ойига 350 кВт·соатгача электр энергиясидан 1 кВт·соат учун 650 сўмлик базавий тариф асосида фойдаланади.

Ҳозирда «Ҳудудгазтаъминот» томонидан шакллантирилган ҳудудлар рўйхати маҳаллий ҳокимликлар билан келишилмоқда. Тасдиқланган маълумотлар «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг биллинг тизимига киритилади. Бу жараённи 25 ноябрга қадар якунлаш белгиланган.

Муҳими, янги меъёрдан фойдаланиш учун аҳолидан ҳеч қандай ариза ёки қўшимча ҳужжат талаб этилмайди. Рўйхатга киритилган хонадонларга имтиёз автоматик равишда қўлланилади.

Тартиб 1 ноябрдан амал қилаётгани сабабли, рўйхатга киритилган хонадонларнинг ноябрь ойидаги электр энергияси истеъмоли ҳам 350 кВт·соатлик базавий меъёр асосида ҳисобланади.

Масалан, бир хонадон ноябрь ойида 300 кВт·соат электр энергияси сарфлаган бўлса, аввалги меъёр бўйича 220 минг сўм тўлаши керак эди. Янги тартиб асосида эса тўлов 195 минг сўмни ташкил этади. Натижада хонадон 25 минг сўм тежайди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган