Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Британияда яна бир қишлоқ мамлакат таркибидан чиқиш истагини билдирди

22.11.2026 08:33

29

Sky News хабарига кўра, юридик кучга эга бўлмаган овоз бериш натижаларига кўра, 257 нафар аҳоли мустақилликни ёқлаб овоз берган, 16 киши бунга қарши чиққан. Яна битта бюллетень ҳақиқий эмас деб топилган.

Англия жанубидаги Ғарбий Сассекс графлигида жойлашган Барнэм қишлоғи аҳолиси Буюк Британия таркибидан чиқиш масаласида рамзий овоз бериш жараёнини ўтказди. Бу ташаббус ҳукуматнинг яқин атрофдаги собиқ ҳарбий-ҳаво кучлари базасини бошпана сўровчиларни вақтинча жойлаштириш марказига айлантириш режасига норозилик сифатида илгари сурилган.

Sky News хабарига кўра, юридик кучга эга бўлмаган овоз бериш натижаларига кўра, 257 нафар аҳоли мустақилликни ёқлаб овоз берган, 16 киши бунга қарши чиққан. Яна битта бюллетень ҳақиқий эмас деб топилган.

Норозиликка сабаб бўлган лойиҳа доирасида Ла-Манш бўғози орқали кичик қайиқларда Буюк Британияга ноқонуний кириб келган мигрантларни собиқ ҳарбий база ҳудудида вақтинча сақлаш режалаштирилган.

Мамлакатда ноқонуний миграция масаласи долзарблигича қолмоқда. Маълумотларга кўра, 2018 йилдан буён Ла-Манш бўғози орқали 215 мингдан ортиқ киши кичик қайиқларда Британияга келган. Ҳукумат уларни бошпана сўраш тўғрисидаги аризалари кўриб чиқилгунга қадар махсус марказларда жойлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган