Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Японияда уйқу сифати бўйича мусобақа ўтказилди: ғолиб 14 минг долларга яқин мукофот олди

22.11.2026 09:49

49

Беллашув уч босқичда ўтказилган. Ҳар бир иштирокчига 90 дақиқа ухлаш имконияти берилган. Уларнинг уйқу жараёни махсус электрон қурилмалар ёрдамида кузатилган. Бунда ухлаб қолиш тезлиги, уйқу чуқурлиги, барқарорлиги ва умумий сифати баҳоланган. Айрим босқичларда иштирокчиларнинг ташқи таъсирларга қарамай ухлай олиш қобилияти ҳам синовдан ўтказилган.

Япония пойтахти Токиода дунёдаги энг ғайриоддий мусобақалардан бири — уйқу сифати бўйича беллашув ташкил этилди. Унда иштирокчилар ким узоқроқ ухлаши эмас, балки ким чуқурроқ ва сифатлироқ дам олишини намойиш этиш учун рақобатлашди.

2026 йил 5 октябрь куни ўтказилган «Matt Race by Koala» номли мусобақа Австралиянинг Koala компанияси Япониядаги бўлинмаси томонидан ташкил этилган. Тадбирда иштирок этиш учун тахминан 47 минг киши ариза топширган бўлиб, улар орасидан 65 нафар финалчи танлаб олинган.

Беллашув уч босқичда ўтказилган. Ҳар бир иштирокчига 90 дақиқа ухлаш имконияти берилган. Уларнинг уйқу жараёни махсус электрон қурилмалар ёрдамида кузатилган. Бунда ухлаб қолиш тезлиги, уйқу чуқурлиги, барқарорлиги ва умумий сифати баҳоланган. Айрим босқичларда иштирокчиларнинг ташқи таъсирларга қарамай ухлай олиш қобилияти ҳам синовдан ўтказилган.

Мусобақа ғолиби Suimii тахаллуси билан танилган иштирокчи бўлди. У 2,22 миллион япон иенаси, яъни қарийб 14 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пулini қўлга киритди. Ғолиб маблағни уй-жой ижараси ва ўзи орзу қилган каравотни сотиб олишга сарфлаш ниятида эканини билдирган.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, мусобақадан кўзланган асосий мақсад Японияда долзарб муаммолардан бирига айланган уйқу етишмовчилигига жамоатчилик эътиборини қаратишдир.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD)нинг 2021 йилги маълумотларига кўра, Япония аҳолиси бир кеча-кундузда ўртача 7 соат 24 дақиқа ухлаган. Бу ташкилотга аъзо 33 мамлакат орасидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Мутахассислар бу ҳолатни узоқ иш вақти, ишга бориб-келишга сарфланадиган вақт ва банд турмуш тарзи билан боғлайди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган