Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Янги алифбо амалдаги пулларни алмаштиришни талаб қилмайди — Марказий банк

23.11.2026 11:19

23

Марказий банкнинг тушунтиришича, 2027 йил 19 февраль янги пул белгилари муомалага чиқариладиган ёки мавжуд банкнот ва тангалар алмаштириладиган сана эмас. Янги пул белгилари чиқарилиши режалаштирилган тақдирда, бу ҳақда регулятор камида бир ҳафта олдин расман эълон қилади.

Ўзбек лотин алифбосининг такомиллаштирилган шаклига ўтилиши муносабати билан амалдаги банкнот ва тангаларни алмаштириш талаб этилмайди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Адлия вазирлиги 2026 йил 17 ноябрь куни банкларда нақд пул муомаласини ташкил этиш бўйича янги йўриқномани давлат рўйхатидан ўтказган. Ҳужжат 2027 йил 19 февралдан кучга киради.

Янги тартибга мувофиқ, келгусида муомалага чиқариладиган банкнот ва тангалардаги ёзувлар такомиллаштирилган ўзбек лотин алифбосида акс эттирилади.

Марказий банкнинг тушунтиришича, 2027 йил 19 февраль янги пул белгилари муомалага чиқариладиган ёки мавжуд банкнот ва тангалар алмаштириладиган сана эмас. Янги пул белгилари чиқарилиши режалаштирилган тақдирда, бу ҳақда регулятор камида бир ҳафта олдин расман эълон қилади.

Энг муҳими, ҳозир муомалада бўлган барча банкнот ва тангалар ўз қийматини сақлаб қолади. Улардан дўконлар, бозорлар ва бошқа савдо нуқталарида аввалгидек фойдаланиш мумкин бўлади.

Шунингдек, амалдаги пулларни алмаштириш ёки улардан фойдаланиш учун бирор қўшимча ҳаракатни амалга ошириш талаб этилмайди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган