Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Мирзаобод ва Нишон туманларига янги ҳокимлар тайинланди

23.11.2026 15:23

4

Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларининг Мирзаобод ҳамда Нишон туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бегмурод Акбаров Мирзаобод тумани ҳокими бўлган бўлса, Ғайратжон Ҳамроев Нишон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод ва Қашқадарё вилоятининг Нишон туманларида ҳокимлар ўзгарди.

Бегмурод Мирякубович Акбаров Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бегмурод Акбаров 1984 йилда туғилган. 2005 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2015 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги — муҳандис-технолог, давлат ва жамият бошқаруви.

Тайинловга қадар у Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг Сирдарё вилояти бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, Ғайратжон Султонович Ҳамроев Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Ғайратжон Ҳамроев 1985 йилда Касби туманида туғилган. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи, шунингдек, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган