Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Японияда кучли қор ёғиши қарийб 4 минг хонадонни электрсиз қолдирди

24.11.2026 08:21

27

Ҳокимият аҳолига фавқулодда вазиятларда стационар телефонлардан фойдаланишни тавсия қилган. Шунингдек, Гифу префектурасидаги иккита йўловчи темирйўл йўналишида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Япониянинг марказий қисмидаги Гифу префектурасида кучли қор ёғиши оқибатида қарийб 4 минг хонадон электр таъминотисиз қолди. Ноқулай об-ҳаво айрим ҳудудларда мобил алоқа узилиши ва йўловчи поездлар ҳаракати тўхтатилишига ҳам сабаб бўлди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, электр таъминотидаги узилишлар камида иккита шаҳарда мобил алоқа тармоқлари ишига таъсир кўрсатган. Ҳокимият аҳолига фавқулодда вазиятларда стационар телефонлардан фойдаланишни тавсия қилган. Шунингдек, Гифу префектурасидаги иккита йўловчи темирйўл йўналишида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Фукусима префектурасида эса уч кун давомида қор уюмлари сабаб ташқи дунёдан узилиб қолган иккита қишлоққа йўл очилган. Ушбу аҳоли пунктларида қарийб 500 та оила яшайди. Қор туфайли маҳаллий меҳмонхоналардаги сайёҳлар ҳам бир муддат йўлсиз қолган. Ҳудудда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган